Янгиликлар
07.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев аёлларни 8 март байрами билан табриклади
7 март куни Президент Алмазбек Атамбаев хотин-қизларни Халқаро 8 март куни билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
05.03.2016 Бош вазир Темир Сариев «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди
5 март куни Бош вазир Темир Сариев ҚР Хукуматининг рўйхатга олиш хизматининг «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди.
05.03.2016 Қор кўчди
4 март куни соат 16:00 Бишкек – Ўш автойўлининг бир қисмига қор кўчиб тушган. Бу хақида ҚР ФҲВ матбуот котибияти хабар беради.
05.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг молия вазири Антон Силуанов билан учрашди
4 март куни Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг РФга қилган иш сафари мобайнида Россиянинг молия вазири Антон Силуанов билан учрашди. Бу хақда Қирғизистон Президенти матбуот котибияти хабар қилади.
04.03.2016 Огоҳлантириш
4 мартдан 6 мартга қадар қор кўчиш хавфи кутилади. Бу хақида Кыргызгидромет хизмати хабар беради.
04.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди
3 март куни Россия Федерациясида иш сафари билан бўлган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди.
03.03.2016 Қирғизистон жанубида тожикистонлик милиционер 55 кг гашиш билан ушланди
Қирғизистон жанубида 36 кг афғон гашиши билан Тожикистон ИИБ ходими қўлга олинган. Бу хақида Қирғизистон Республикаси Хукуматининг Банг моддаларини назорати давлат хизмати хабар қилади.
02.03.2016 Қизилқиядаги ясама шахтада икки киши халок бўлди
1 март куни соат 11:00да Боткент вилоятининг Қизилқия шаҳрида №5 ясама кўмир шахтасида угар газидан 3 киши заҳарланган. Бу хақда ҚР ФҲВ (МЧС) матбуот котибияти хабар берди.
01.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Россияга боради
2 март куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Россия Федерациясига учади, дейилади ҚР Президенти сайтида.
29.02.2016 Президент ҳамдардлик билдирди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Россия Президенти Владимир Путинга Воркута шаҳридаги кишилар хаётига зомин бўлган «Северная» шахтасидаги ҳалокат борасида ҳамдардлик билдирди.
26.02.2016 Федерал Кенгаш Рф ва ҚР фуқароларини икки давлат ҳудудида бўлиши тартиби хақидаги шартномани ратификация қилди
Москва. Бугун Федерал Кенгаш ўзининг 387 йиғилишида «Россия Федерацияси билан Қирғизистон Республикаси ўз фуқароларини бир-бирларининг ҳудудларида бўлиши тартиби» хақидаги шартномани ратификация қилди.
25.02.2016 Фермерлар учун катта имконият
25 феврал куни Ўш шаҳридаги С.Ибрагимов номли Миллий Қирғиз Драма театри биносида Ўн иккинчи Ҳалқаро «Ипак йўли» Агро Экспо кўргазма ярмаркаси очилди.
24.02.2016 Ўш шаҳрида яна бир кўприк қурилади
Бу хақида 24 феврал куни Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қадирбаев №3 «Сулаймонтоғ» ҳудудий Кенгаши аҳолиси билан учрашувда маълум қилди. Учрашув чоғида шахар хокими ўтган 2015 йилда қилинган ишлар ва жорий йилдаги режалар хақида йиғилганлар билан ўртоқлашди.
23.02.2016 Президент куч тизимлари раҳбарлари билан мажлис ўтказди
Кеча Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев куч тизимлари раҳбарлари билан мажлис ўтказди. Бу хақда Президентнинг матбуот котибияти хабар қилади.
22.02.2016 Аниқ режавий харакат
22 феврал Хукумат оила, оналик ва болаликни қўллаш дастурини ишлаб чиқишга киришди. Бу хақда экспертлар ҳамжамияти билан учрашув чоғида Қирғизистон Республикасининг Вице- бош вазири Гулмира Кудайбердиева хабар берди.
20.02.2016 Президент Ўш шахар мэрини қабул қилди
20 феврал куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Ўш шахарр мэри Айтмамат Қадирбаевни қабул қилди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилди.
19.02.2016 Икки аскарга ўқ теккан, бири ҳалок бўлган
19 феврал куни ҚР Бош вазири Темир Сариев Норин ва Иссиқкўл вилоятларида иш сафари билан юриб, кечки пайт N ҳарбий қисмга келди. Бу жойда икки ҳарбий хизматчи бири оёғидан, иккинчиси бошидан яраланган. Бошидан яраланган аскар шу куни соат 10.50 жон таслим қилган.
18.02.2016 Шавкат Раҳмон яна Ўшда
18 февралда Ўш шаҳридаги Бобур номли Ўзбек мусиқий драма академик театрида йигиранчи аср шеъриятида ёрқин из қолдирган забардаст шоиримиз Шавкат Раҳмоннинг "Абадият оралаб" китоби тақдимоти бўлди.
18.02.2016 Ўзбекистон адиблари Ўш мэри ҳузурида
18 феврал, соат 17:00 да Иккинчи пойтахт мэри Айтмамат Қодирбаев Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли театр биносида Ўзбекистоннинг етук адиблари журналист Аҳмаджон Мелибоев, икки эл ўғли -устоз шоир Турсунбой Адашбоев, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъсул ходими, таржимон, тарихчи Зуҳриддин Исомиддинов лар билан учрашди.
16.02.2016 Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси оралиғида зилзила кузатилди
16 февралнинг соат 05:58 да ҚР МФАнинг сейсмология институтининг станциялари 4,5 балл атрофидаги ер силкинишини кузатган. Бу хақда ҚР фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабар қилади.