06.10.2025 |
ЮНЕСКО Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофидир
2023 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги, 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.
Ушбу ташаббус, шунингдек, Ўзбекистон учун катта дипломатик ютуқ бўлди, чунки ЮНЕСКО сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ўз сессиясини бошқа давлат ҳудудида ўтказилишини эълон қилди.
|
23.09.2025 |
Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнеси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.
|
22.09.2025 |
Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
|
08.09.2025 |
Декларациялар мулоқоти: конфессиялараро тинчлик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш сари
10-13 сентябр кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Aмериka Қўшма Штатларининг "Лове Ёур Neighbor Community" (ЛЙНC) нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида "Декларациялар мулоқоти" ИИ халқаро форуми ўтказилади.
|