30.04.2025 |
Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ. 30 апрел – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика ва ўзбек филологияси факультети томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда таниқли шоир, Ўзбек Миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
|
11.04.2025 |
Ўшда Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси “Наврўз” байрамига аталган катта тадбир ўтказди
ЎШ.11 апрел – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўзбекистоннинг “Ватандош” жамғармаси томонидан “Наврўз” байрамига аталган катта шодиёна ўтказилди
|
10.04.2025 |
Ўзбекистонда юқори саноатлашган боғ ва токзорлар ташкил этилиши мева экспортига кенг йўл очмоқда
НАМАНГАН. 10 апрел – Альянс-Пресс. Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам аграр тизимни тубдан янгилаш, соҳада янги инновацияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
|
05.04.2025 |
Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
ТОШКЕНТ. 5 апрел – Альянс-Пресс. Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг Тошкентдаги кўргазмаси бошқа кунга қолдирилди
|
18.03.2025 |
4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
|
12.02.2025 |
Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
|
12.02.2025 |
Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
|
10.02.2025 |
Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
|
08.02.2025 |
НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
|
28.01.2025 |
Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
|
14.12.2024 |
Фарғона вилояти Учкўприк туманида "Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес-форуми" бўлиб ўтди
ЎШ.14 декабр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари "Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес-форуми" ташкил этилди.
|
19.11.2024 |
Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
|
07.11.2024 |
Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
|
19.10.2024 |
Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
|
14.10.2024 |
Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
|
14.10.2024 |
Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
|
02.10.2024 |
Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
|
20.09.2024 |
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
ЎШ.20 сентябр- Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
|
10.09.2024 |
Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
|
03.09.2024 |
Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
|