Янгиликлар
26.08.2020 Қирғизистонда Жума намозлари ўқилади
БИШКЕК. 26 август – Альянс – Пресс. Қирғизистонда тожливирус пандемиясини авж олишига қарши тузилган Республика тезкор штаби ўз томонидан мамлакатнинг жомъе масжидларида Жума намозларини ўқитилишига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилди. Бу хақда Қирғизистон Республикаси Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
25.08.2020 Энди «Кыргызстан» сайловга қатнаша олмайди! «Бир бол» га эса йўл очилди…
БИШКЕК.25 август – Альянс-Пресс. Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитаси ўзининг бугунги ишчи йиғилишида «Кыргызстан» партиясининг ҳужжатларини қайтариш хақида қарор қабул қилди. Бу хақида Қирғизистон Республикасининг БСК си матбуот котибияти маълум қилди.
25.08.2020 ҚСДПчи Анвар Ортиқов қандай қилиб "Филдан пашша ясаган"?!
БИШКЕК. 24 август – Альянс-Пресс. Жаҳли чиққан ҚСДПчи Жусупжан Жээнбеков партиядоши Анвар Ортиқовнинг бўйнидан маҳкам ушлаб, адабини бериб қўймоқчи бўлган экан, социал-демократчилар уларни базўр ажратиб олишибди…
24.08.2020 Ўзбекистон хавфсизлик хизмати 14 кг.дан ортиқ олтин қуймаларини мусодара қилди
ТОШКЕНТ. 24 август – Альянс-Пресс. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди. Бу хақда Ўзбекистон ТИВги матбуот хизмати маълум қилди.
18.08.2020 “Жаны Муун” – “Янги Авлод” жамғармаси 6 000 000 ( олти миллион) сомлик тиббий техника ва жиҳозларни Ўш шахар муассасасига ҳадя этди
ЎШ.18 август – Альянс-Пресс. Бугун Жанубий пойтахтнинг марказий майдонида Ўш шаҳри ўзбеклар маркази қошида ташкил этилган “Жаны Муун” – “Янги Авлод” жамғармаси фаоллари Ўш шаҳри мэриясига умумий баҳоси 6 миллион сом бўлган “Тез ёрдам” автомобили, тиббий техника ва жиҳозлар, ҳамда индивидуал ҳимоя костюмлари ва респираторларни топширдилар.
18.06.2020 Бахтсиз ҳодиса. Ёнғинда 4 уйга талофат етди
ҚОРАСУВ. 18 июнь –Альянс-Пресс. Ўш шаҳри яқинидаги Қизилқишлоқ округига қарашли Янги Турмуш қишлоғида содир бўлган ёнғин туфайли 4 хўжаликка қарашли турар-жойга жиддий зиён етди.
13.06.2020 Экспертлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитига оид ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашди
ТОШКEНТ. 13 июнь – Альянс-Пресс. Бугун Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу хақида «Дунё» Ахборот Агентлиги хабар берди
11.06.2020 COVID-19 режими асирлари ўз ватанларига қайтмоқдалар
САМАРА-ОРЕНБУРГ. 11 июнь – Альянс-Пресс. Июн ойида Россиянинг Қозоғистон билан чегарасидаги вазият ватанга қайтмоқчи бўлган, қирғизистонлик ва ўзбекистонликларнинг янги гуруҳлари келганига қарамай барқарор ҳолатдадир.
07.06.2020 Ўзбекистон Президенти ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеалар бўйича муносабат билдирди
ФАРҒОНА. 7 июнь - Альянс-Пресс. Кеча, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давомида ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди. Бу хақида Ўзбекистон Президенти матбуот котибияти маълум қилди.
02.06.2020 Қирғизистоннинг ДМҲКси қўшни давлатда қидирувда бўлган “Ҳизбут -Таҳрир” аъзосини қўлга олган
ЎШ. 1 июнь – Альянс – Пресс. Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ўзининг экстремистик фаолияти бўйича қўшни давлатларнинг бирида қидирувда бўлган “Ҳизбут -Таҳрир” экстремистик ташкилотнинг аъзоси қўлга олинган. Бу хақида Қирғизистон Республикаси ДМҲК матбуот хизмати хабар берган
26.04.2020 Депутат Асилбек Жээнбековнинг ўшликларга ёрдами
ОШ. 25-26 апрел – Альянс-Пресс. Муборак Рамазон ойининг илк кунларида Қирғизистон парламентининг депутати Асилбек Жээнбековнинг ўз ҳисобидан Ўш шаҳри ва унинг атрофида истиқомат қилаётган тожли вирус туфайли эълон қилинган карантин жараёнида ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож 1100 оилага биринчи навбатдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
10.03.2020 Қирғизистонда доллар 3 сомга қимматлади
БИШКЕК.10 март – Альянс-Пресс. Бугун кечки пайт доллар қирғиз валютасига нисбатан бирданига 3 сомга ошиб кетди
29.02.2020 Бош вазир шахсан Бишкек аэропортидаги тожливирусга қарши чоралар билан танишди
БИШКЕК.29 фев –Альянс-Пресс. Қирғизистон Бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев “Манас” халқаро аэропортида ҳориждан келаётган пассажирларни текшириш жараёни билан танишди.Бу хақдаги хабарни ҚР Ҳукуматининг матбуот котибияти тарқатди.
28.02.2020 Япония касалхонасидаги қирғизистонликда тожливирус аниқланди
БИШКЕК. 28 фев –Альянс-Пресс. Бугун Қирғизистон пойтахтида ўтказилган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Абдурахманов илгарироқ саёхат лайнерида бўлган қирғизистонликда тожливирус аниқланганини ошкорлади.
27.02.2020 Президент Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан учрашди
МОСКВА. 27 фев – Альянс-Пресс. Бугун Президент Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди. Москвадаги ушбу юқори даражадаги учрашув хақида Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди
26.02.2020 Хитойдан келган қирғизистонлик талабалар карантиндан кейин уйларига кетдилар
БИШКЕК. 26 фев – Альянс-Пресс. Бугун Хитойнинг Урумчи шаҳридан келган 40 нафар Қирғизистон фуқароси (талабалар)га 14 кунлик карантиндан кейин саломатчилиги қониқарли ҳолда уйларига боришлари учун рухсат берилди. Бу хақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.
22.02.2020 Россия мудофа вазири Сергей Шойгу «Достук» ордени билан тақдирланди
БИШКЕК. 22 фев – Альянс-Пресс. Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Россия мудофа вазири Сергей Шойгуни «Достук» ордени билан тақдирлади
02.11.2019 Туркия ҳарбий мутахассислари Нукусда тренинг машғулотларини ўтказишди
ТОШКЕНТ.(Альянс-Пресс)- Жорий йилнинг октябрь ойи давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонига келган Туркия давлати вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини ўтказишди.
16.07.2019 Ўзбекистоннинг 80 ёшли абитуриенти!
ТОШКЕНТ.(Альянс-Пресс) 80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.
19.04.2019 Ўш шаҳри туркий ўлкалардан меҳмонларни кутиб олмоқда
ЎШ (Альянс-Пресс) - «ЎШ ШАҲРИ – ТУРК ДУНЁСИНИНГ МАДАНИЙ МАРКАЗИ» ЛОЙИҲАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ