Янгиликлар
09.06.2016 Чет эл сармоялари кўлами камайган
2016 йилнинг январ-мартида тўғридан тўғри чет эл сармояларини келиши 2015 йилнинг январ-мартига нисбатан 2.1 маротаба қисқариб, 150 млн. долларни тузган. Бу хақдаги маълумотни 8 июн куни ҚР Миллий статистика қўмитаси берган.
08.06.2016 Чўлпонотада 20 ёшли йигит кўлда чўкиб кетган
Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг хабарига кўра, 7 июн куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота курорт шаҳрида 20 ёшли йигит сувда чўкиб ўлган.
07.06.2016 Қирғизистонда МДҲ Хукумат бошлиқлари мажлиси
Бугун, 7 июнда Бишкек шаҳрида илгари хабар қилганимиздай Қирғизистон Республикаси раислигида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг аъзо мамлакатларининг Хукумат раҳбарлари кенгашининг нишонли мажлиси ўтади.
06.06.2016 Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг кириб келиши билан мубораклади
Қирғизистон Республикаси Президенти Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг бошланиши билан мубораклади.
04.06.2016 РФ Бош вазири расмий сафар билан
6 июн куни Россия Федерацияси Хукумат раиси Дмитрий Медведев Қирғизистонга расмий сафар билан келади. Бу хақида ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар тарқатди.
01.06.2016 Президент болалар онкологияси марказида
Қирғизистон Республикасининг Президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 1 июнда, Миллий онкология марказига бориб, болалар онкологияси ва гематологияси бўлими пациентлари билан танишди.
31.05.2016 Имтиёзли кредит берилди
ҚР Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Европа сармоя банки 25 йилда узиш шарти билан Қирғизистонга 20 миллион евро берган.
30.05.2016 Ички ишлар вазири бўшади
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, бугун, 30 май куни «М.Т. Турганбаев хақидаги» қарорига имзо қўйди. Бу хақда Президент матбуот котибияти хабар қилди.
28.05.2016 Бош вазир Қадамжойда
Хукумат матбуот котибияти хабарига кўра, 28 май куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков жорий йилнинг 27 май кунида юз берган Баткен вилояти Қадамжой районидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар билан танишгани борди .
27.05.2016 Тарих ва маданият йили
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбековнинг раислигида 26 май куни республикамизда Тарих ва маданият йилини ўтказиш бўйича ташкилий кўмитанинг мажлиси ўтди.
26.05.2016 3 кунлик дам олишга чиқди
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 3 иш кунига меҳнат таътилига чиқди.
25.05.2016 Марказсайловком хабар қилади
Бугун, 25 май куни Ўш, Жалолобод, Иссиқкўл, Чуй вилоятлари ва Ўш шаҳрида маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ижроий органлари раҳбарларининг сайловлари бўлиб ўтди.
24.05.2016 Нота топширишди
Қирғизистон ташқи сиёсий маҳкамаси матбуот котибиятининг хабарига кўра, 24 май куни ҚР ташқи ишлар вазирлиги республикамиздаги Қозоғистон Республикаси элчихонасининг Маслахатчи элчиси Ербол Ахмедовни чақиртирган.
23.05.2016 Об-ҳаво хақида
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 23 майдан -27 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.
21.05.2016 Мажлис доирасидаги учрашувлар
ҚР хукумати матбуот котибияти хабар беришича Бош вазир Сооронбой Жээнбеков бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси АрманистонРеспубликасининг Ереван шаҳрида 20 майда ўтказилган Евроосиё хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашди.
20.05.2016 Америка бурчагининг- «Китоб карвони»
20 май куни Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги муомилаларга 25 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
19.05.2016 Бош вазир сафари
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Ереван шаҳрига йўл олди. Бу борадаги ахборот ҚР хукумати матбуот котибиятидан олинди.
18.05.2016 Об-ҳаво хақида тахминлар
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 18 майдан -22 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.
17.05.2016 Ташриф билан
Бугун 17 май куни ҚР Жогорку Кенгаши раиси Чинибой Турсунбеков Ханнс Зайдел номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари доктор Макс Георг Майерни қабул қилди. Бу хақда парламент матбуот котибияти хабар қилади.
16.05.2016 Янги тайинловлар
Бугун, 16 май куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўз қарори билан Алимбаев Абдикарим Карбековични ҚР Давлат чегара хизмати раиси этиб тайинлади. Тайинловлар хақида ушбу хабарни ҚР Президенти матбуот хизмати тарқатди.