МДҲ
17.06.2016 Халқаро «Ҳамдўстлик болалари» форуми
Эртага, 18 июн куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида Жогорку Кенгаш билан МДҲ парламентлариаро ассамблеяси томонидан уюштирилган халқаро «Ҳамдўстлик болалари» деб номланиб, охирги пайтлари ўтказилиши анънага айланиб бораётган маданий-маърифий форуми бўлиб ўтади.
16.06.2016 Петербург халқаро иқтисодий форумида
16-18 июн кунлари Қирғизистон Республикаси иқтисод вазири Арзибек Кожоев ХХ Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади. Бу хақидаги маълумот ҚР иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати олинди.
04.06.2016 РФ Бош вазири расмий сафар билан
6 июн куни Россия Федерацияси Хукумат раиси Дмитрий Медведев Қирғизистонга расмий сафар билан келади. Бу хақида ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар тарқатди.
19.05.2016 Бош вазир сафари
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Ереван шаҳрига йўл олди. Бу борадаги ахборот ҚР хукумати матбуот котибиятидан олинди.
11.05.2016 Бош вазир Тожикистонда
Қирғизистон Хукумати матбуот котибиятининг хабарига кўра бугун, 11 май куни ҚР Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Учрашув Душанбе шаҳрининг Миллатлар Саройида бўлиб ўтган.
07.05.2016 Россия Президенти Владимир Путиннинг табриги
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевни ва қирғизистонликларни Улуғ Ватан Урушида қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан табриклади.
16.04.2016 КҲШТнинг Бош котибининг ташрифи
17-20 апрел кунлари Коллектив Ҳавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КҲШТ)нинг Бош котиби Николай Бордюжа Тожикистонга иш сафари билан келади. Бу хақида КҲШТнинг матбуот котибияти хабар берди.
05.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг молия вазири Антон Силуанов билан учрашди
4 март куни Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг РФга қилган иш сафари мобайнида Россиянинг молия вазири Антон Силуанов билан учрашди. Бу хақда Қирғизистон Президенти матбуот котибияти хабар қилади.
04.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди
3 март куни Россия Федерациясида иш сафари билан бўлган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди.
01.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Россияга боради
2 март куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Россия Федерациясига учади, дейилади ҚР Президенти сайтида.
29.02.2016 Президент ҳамдардлик билдирди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Россия Президенти Владимир Путинга Воркута шаҳридаги кишилар хаётига зомин бўлган «Северная» шахтасидаги ҳалокат борасида ҳамдардлик билдирди.
26.02.2016 Федерал Кенгаш Рф ва ҚР фуқароларини икки давлат ҳудудида бўлиши тартиби хақидаги шартномани ратификация қилди
Москва. Бугун Федерал Кенгаш ўзининг 387 йиғилишида «Россия Федерацияси билан Қирғизистон Республикаси ўз фуқароларини бир-бирларининг ҳудудларида бўлиши тартиби» хақидаги шартномани ратификация қилди.
18.02.2016 Ўзбекистон адиблари Ўш мэри ҳузурида
18 феврал, соат 17:00 да Иккинчи пойтахт мэри Айтмамат Қодирбаев Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли театр биносида Ўзбекистоннинг етук адиблари журналист Аҳмаджон Мелибоев, икки эл ўғли -устоз шоир Турсунбой Адашбоев, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъсул ходими, таржимон, тарихчи Зуҳриддин Исомиддинов лар билан учрашди.
15.02.2016 Бизнинг енгил саноатчиларимиз Москвада
16 феврал куни Москва (ВДНХ)да «Текстильлегпром»нинг 46 Федерал кўргазмаси асносида «Енгил саноатда Россия компанилари билан Қирғизистон ва Тожикистон ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлиги»га бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади.
02.02.2016 Саратовлик тадбиркорлар Қирғизистонга ташриф буюрадилар
2 феврал куни «Саратовский Взгляд» сайтидаги хабарга кўра, Россиянинг ҳудудий иқтисодий ривожланиш ва сармоявий сиёсат вазирлигининг кўмагида Қирғизистонга «бизнес-миссия» билан саратовлик тадбиркорлар ташриф буюрадилар
30.01.2016 Ҳарбий база харакатчан бўлиб, таркибий қисми қисқартирилади
30 январ куни ТАСС агентлигига кўра, Қирғизистонда жойлашган Қант авиабазаси ўз атрофида республикамиздаги россиянинг барча ҳарбий объектларини бирлаштиради. Бу хақида журналистларга Марказий ҳарбий округ (МҲО) қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий маълумот берган
28.01.2016 Ҳамдўстлик ришталари
Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси (РҚРЖ) қирғизистонлик бюджетчиларига квартира ёки уй сотиб олишлари учун ипотека кредитига маблағ беради
19.01.2016 Ҳамкорлик
РФ билан Қирғизистон ўзаро манфаатли асосда муносабат тузиб бормоқда
15.01.2016 Матбуот конференцияси
Интерпол ўз Низомининг учунчи моддасига монанд Қирғизистоннинг собиқ президенти излашдан бош тортди
13.01.2016 Даҳшат
Шу кунларда РФ Новосибир вилоят губернатори Владимир Городецкий Қирғизистонда ўгай ота томонидан лўлиларга сотилган опа – укалар билан учрашди