Сиёсат
29.12.2016 2017 мелодий йил арафасида
Шундай учқур сўз бор: тарихчилар учун давр қанчалик қизиқ бўлса, замондошлар учун шунчалик оғир бўлади. Кириб келаётган янги йил Қирғизистон тарихида жуда қизиқ бўлиши кутилмоқда. Лекин биз бу йилни аянчли эмас, балки истиқболли йил бўлишини жуда ҳоҳлар эдик. Хокимият алмашмоқда. Бу албатта нормаль ҳолатдир. Агар у янгиланмаса эди, у ҳолатда жамият ларзага келиб, норозилик кучаяр эди.
09.12.2016 Арзон ва тезкор интернет учун!
Бугун, 9 декабр куни Қирғизистон Республикасининг Бош вазири Сооронбай Жээнбеков раислигида ҚР Хукумати қошидаги макроиқтисод ва сармоя сиёсати бўйича Координация кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар берди.
26.11.2016 Алмазбек Атамбаевнинг 5 йиллиги
Янаги ҳафтада Алмазбек Атамбаевнинг президент инаугурацияси тантаналари ўтказилганига ҳам беш йил бўлади. Бу хақда энди кўп гап айтилади, мақолалар ёзилади. Бу борадаги биринчи сўзни айтиб қолай.
19.11.2016 Президент ички ишлар вазири Улан Исраиловни қабул қилди
19 ноябр куни Президент Алмазбек Атамбаев ички ишлар вазири Улан Исраиловни қабул қилди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди
10.11.2016 Ўзбекистон билан чегараларни делимитация қилишда ижобий силжиш
9 ноябр куни Қирғизистон парламентида янги бўлажак Хукуматнинг таркиби, дастури ва тузулиши бўйича муҳокама бўлди. “Мажлис чоғида депутатлар чегара ҳудудларидаги вазият борасидаги масалани муҳокама қилиб, қисман қирғиз-ўзбек чегарасидаги аҳвол уларни ташвишлантираётганини изҳор этдилар”, - дейилади ҚР Жогорку Кенгаши матбуот котибияти баёнотида.
27.10.2016 «Дўстлигимиз ришталари узулмагай,- у абадийдир»
26 октябр куни Ўш шаҳрига Вице - бош вазир Адҳам Икромов бошчилигидаги 140 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди.
26.10.2016 А.Атамбаев ва Ш.Мирзиёев телефон орқали қирғиз-ўзбек муносабатлари истиқболлари хақида фикрлашдилар
«Альянс-Пресс» - 26 октябрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу хақда ҚР Биринчи бош вазир ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев Ўш шаҳридаги Ўзбекистон делегацияси билан дўстлик учрашувида хабар қилди.
24.10.2016 Коалициянинг тарқалиши ақлга тайин иш эди
Бугун Жогорку Кенгашда кўпчилик коалицияси тарқалди. Аниқроқ айтганда ўтган чақурувда бунингдек ҳуқуқидан бирор марта ҳам фойдаланмаган ҚСДП ундан чиқиш бўйича баёнот берди. Қандоқ сабабларга кўра? Ёки янги коалицияга қайси партия кирмай қолади, деган саволлар барчани қизиқтириши табиий.
19.10.2016 Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик дастурини имзоладилар
19 октябр куни Тошкентда ўтказилаётган Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг 43 ташқи ишлар вазирлари сессияда иштирок этаётган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ўзининг ўзбек ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди.
12.10.2016 Президент А.Атамбаев Гуржистонда
12 октябр куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг расмий сафари доирасида Гуржистоннинг Президенти Георгий Маргвелашвили билан учрашди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
11.10.2016 Конституция палатасида нодавлат ташкилот вакили жанжал қилмади
11 октябр куни ҚР Конституция палатаси референдиумга олиб чиқилаётган ўзгартиришлар бўйича тавсияланган бандлари, демократик ва қонуний давлат сифатида Қирғизистон Республикаси ўзи асослаган инсон хуқуқи негизларига, ҳамда асосий қонун-қоидаларга зид келмайди деб топди.
02.10.2016 Дўстлик ришталари қайта уланмоқда
1 октябр куни Қирғизистон Республикаси Вице - бош вазири раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси, ўзбек томонининг расмий таклифи билан Ўзбекистон Республикасининг Андижон шаҳри ва вилоятида ўтказилган қирғиз – ўзбек чегара ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тайёрланган амалий тадбирга қатнашдилар.
19.09.2016 Ўзбекистон Унгуртоғдан милиция постини олди
Ўзбекистон Унгуртоғдан милиция постини олди 18 сентябр куни Ўзбекистон Унгуртоғдан милиция постини олди. Бу хақда ҚР Давлат чегара хизматининг матбуот котибияти хабар берди.
16.09.2016 МДҲ давлат Бошлиқлари Кенгашининг 25чи мажлиси
Бугун, 16 сентябрда Бишкек шаҳридаги «Ала - Арча» Давлат қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев раислигида МДҲ давлат Бошлиқлари Кенгашининг тор таркибдаги 25чи мажлиси бошланди.
15.09.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Бугун, 15 сентябр куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилди.
27.08.2016 Президент хавфсизлик масалалари бўйича мажлис ўтказди
27 август куни мажлисда Давлат Бошлиғи мутасадиларнинг хавфсизлик масалалари , мамлакат мудофаси ва давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган маълумотинини тинглади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилади.
26.08.2016 ИИВ вақтинча қуролларни олиб қўяди
25 август куни ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабарига кўра милиция ходимлари томонидан Қирғизистон фуқаролари мулкидаги оқ отиш қуролларини вақтинча йиғиб олади.
19.08.2016 Бош вазир Ўш вилоятида
19 август куни Ўш вилоятига иш сафари билан ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков қурулиши якунланган мактаблар ва бола боғчаси объектларини бориб кўрди.
11.08.2016 ҚР Бош вазири Сочида
11 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Евроосиё Хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисига қатнашмоқ учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу хақдаги маълумотни ҚР Хукумати матбуот котибияти берган.
06.08.2016 Амнистия хақида Қонун имзоланди
6 август куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев амнистия хақида Қонунни имзолади.