Сиёсат
13.06.2016 Давлат тўнтаришида гумонланаётган муҳолифат раҳбари ҳибсда
13 июн куни Қирғизистон Давлат миллий ҳавфсизлик қўмитаси «Қирғиз олтин» давлат концернининг собиқ президенти Дастан Саригуловни хокимиятни босиб олишга харакатланган муҳолифатчи «Халқ парламенти» раҳбарларининг ишларида янги ҳолатларни аниқлаши муносабати билан зиндонбанд этишди. Бу хақда душанба, 13 июн куни ҚР ДМҲҚ матбуот котибияти хабар тарқатди.
11.06.2016 Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Хукумат Раиси Дмитрий Медведевни Россия куни билан табриклади
Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Хукумат Раиси Дмитрий Медведевни давлат байрами - Россия куни билан табриклади.
07.06.2016 Қирғизистонда МДҲ Хукумат бошлиқлари мажлиси
Бугун, 7 июнда Бишкек шаҳрида илгари хабар қилганимиздай Қирғизистон Республикаси раислигида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг аъзо мамлакатларининг Хукумат раҳбарлари кенгашининг нишонли мажлиси ўтади.
06.06.2016 Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг кириб келиши билан мубораклади
Қирғизистон Республикаси Президенти Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг бошланиши билан мубораклади.
30.05.2016 Ички ишлар вазири бўшади
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, бугун, 30 май куни «М.Т. Турганбаев хақидаги» қарорига имзо қўйди. Бу хақда Президент матбуот котибияти хабар қилди.
26.05.2016 3 кунлик дам олишга чиқди
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 3 иш кунига меҳнат таътилига чиқди.
24.05.2016 Нота топширишди
Қирғизистон ташқи сиёсий маҳкамаси матбуот котибиятининг хабарига кўра, 24 май куни ҚР ташқи ишлар вазирлиги республикамиздаги Қозоғистон Республикаси элчихонасининг Маслахатчи элчиси Ербол Ахмедовни чақиртирган.
16.05.2016 Янги тайинловлар
Бугун, 16 май куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўз қарори билан Алимбаев Абдикарим Карбековични ҚР Давлат чегара хизмати раиси этиб тайинлади. Тайинловлар хақида ушбу хабарни ҚР Президенти матбуот хизмати тарқатди.
12.05.2016 Ўш шахар мэрлигига Айтмамат Қадирбоевди кўрсатишди
Бугун, 12 май куни Ўш шахар Кенгашининг ҚСДП фракциясининг депутатлари бир овоздан ҳозирги мэр Айтмамат Тентибаевич Кадирбоевни номзодини шахар бошлиғи лавозимига кўрсатдилар. Бу қарор ҚСДП фракциясининг бугунги йиғинда қабул олиниб, тасдиқланди.
03.05.2016 Халқаро кўчманчилар ўйинларига таклиф этамиз
Бугун, 3 май куни БМТнинг ижроий кенгашлари делагацияси билан учрашуви чоғида Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков меҳмонларнинг диққатини юртимизда 2016-2017 йилларда ўтказилиши режалаштиралаётган жаҳон миқёсидаги тадбирларга қаратди. Бу хақида ҚР хукуматининг матбуот котибияти хабар берди.
23.04.2016 Президент Алмазбек Атамбаев ҳамдардлик билдирди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанийга, Қобул шаҳрида ваҳшийларча амалга оширилган террорчилар харакати - кўпсонли қурбонларга сабаб бўлгани учун, чуқур ҳамдардлик билдирди.
14.04.2016 Хизмат фаолиятига киришди
Бугун, 14 апрел куни ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўз хизматини ўташга киришди. Бу хақда Қирғизистон Хукумати матбуот котибияти хабар қилди.
12.04.2016 Президент Алмазбек Атамбаев ҚР Бош вазири Темир Сариевга истеъфо берди
11 апрел куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Бош вазир Темир Сариевга истеъфо берди.
09.04.2016 Электр энергиясининг тарифлари кўтарилмайди
Бугунги шароитда электрэнергияси учун тарифларни кўтариш мумкин эмас», - деди бугун Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев. .
08.04.2016 Президент Таиланд Маликаси билан учрашди
7 апрел куни Қирғизистон Республикаси Президенти Таиланднинг маликаси Маха Чакри Сириндхорн билан учрашди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти маълум қилди.
04.04.2016 Президент 7 апрелни дам олиш куни қилишни таклиф этди
4 апрел куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг қарори билан ҚР Хукуматига 17 март кунини ҳар йили Ақси воқеаларини хотирлаш куни , 24 мартни Халқ революцияси куни сифатида белгиланишини таклиф қилди.
02.04.2016 «Газпром» компанияси Қирғизистон учун табиий газ нарҳини туширди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан «Газпром» корхонаси раҳбари Алексей Миллер билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилди.
31.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев ЕҲҲТнинг Амалдаги раиси билан учрашди
31 март куни Президент Алмазбек Атамбаев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТнинг) Амалдаги раиси ва ГФР Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
28.03.2016 27 Маҳаллий кенгашларда депутатларни сайлаш якунланди
6 шахар ва 21 қишлоқ кенгашларига навбатдаги ва навбатдан ташқари сайловлар ўз якунига етди. Бу автоматли сановчи қутилар ва сайловчиларни биометрик идентификация қилиш йўли билан олиб борилган биринчи маҳаллий кенгашларга сайловлар эди. Ушбу тажриба бутун республика бўйлаб кузда бўлиб ўтадиган маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашда қўлланилиши кўзда тутилмоқда.
26.03.2016 Чегарани қўриқлаш штат режимга ўтди…
26 март куни Давлат чегара хизмати Раиси Раимберди Дуйшенбиев телефон орқали Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга 26 март соат 8:00 да ўзбек тарафи ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчиларини Жалалобод вилояти Оқсув туманининг Чаласорт ҳудудидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг келишилмаган участкасидан олиб чиққани хақида маълум қилди. Бу хақида ҚР матбуот котибияти хабар қилди.